«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Англия суперкубоги доирасидаги «Манчестер Сити»га (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мавсум бошидаёқ жуда яхши ўйин бўлди. Шундай юқори даражада ўйнаш, биз кўрсатган хоҳиш ва футболчиларнинг реакцияси — буларнинг барчаси менда катта таассурот қолдирди. Мен футболчиларга уларнинг бугунги ўйини менга жуда ёққанини айтдим.
Бироз ҳайрон қолдим, чунки мавсумолди тайёргарлик жараёнида таркибимиз уч хил гуруҳга бўлинди. Саккиз ёки тўққиз нафар футболчи атиги беш кун олдин етиб келди, тестлардан ўтди ва икки кун машғулот ўтказди. Шундай шароитда уларнинг бугунги ўйини ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Бу футболчиларнинг қанчалик катта истак билан ўйнаётганини, биздаги хоҳиш ва маҳорат даражаси қанчалик юқори эканини кўрсатади.
Цолис жамоага яхши мослашди, унинг ўйинни тушуниш даражаси... Менимча, у бошқалар шошилиб қарор чиқариши мумкин бўлган вазиятларда ҳам кўплаб тўғри қарорлар қабул қилади. У жуда ақлли ва аниқ ҳаракат қилади. Бугун майдоннинг тор ҳудудларида ҳам у тўғри қарорлар қабул қилди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Бизда жуда кучли яримҳимоя бор. Йилдан йилга сифатни ошириб келдик ва ҳозир таркибимизда кўплаб етакчилар бор. Турли хусусиятларга эга футболчиларимиз кўп, аммо улар биргаликда ўйнаб, жуда кучли жамоа бўла олади», — деди испаниялик мутахассис TNT Sports эфирида.
Артета: «Ўйинимиздан ҳайратдаман. Бизда жуда кучли яримҳимоя бор»
Футбол
16 август, 18:04
«Арсенал» бош мураббийи Англия суперкубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Foto: Getty Images