«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гокереш «Барселона» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Хосе Алварес хабар берди.
Каталонияликлар швециялик футболчини «ПСЖ»га ўтган Ферран Торреснинг ўрнини босиши мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида кўрмоқда. «Барселона» ҳозирги трансфер ойнасида 28 ёшли «тўпчилар» футболчисини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Transfermarkt портали Гокерешнинг айни вақтдаги нархини 65 миллион евро деб баҳоламоқда. Лондонликлар ўтган ёзда ҳужумчини Лиссабоннинг «Спортинг» клубидан қарийб 67 миллион еврога сотиб олганди.
Маълумот ўрнида, «Барселона» Ферран Торреснинг «ПСЖ»га трансферидан 50 миллион евро ишлаб олди.