Live
1
Ўзбек

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси ҳафтасига икки марта психотерапевт қабулига боради

Футбол
18 август, 06:16
Ферран Торрес руҳий ҳолатини барқарор сақлаш муҳимлигини таъкидлади.
Испания миллий жамоаси ҳужумчиси ҳафтасига икки марта психотерапевт қабулига боради
Foto: Getty Images

Испания миллий жамоаси ва «ПСЖ» клубининг янги футболчиси Ферран Торрес мунтазам равишда психотерапевт билан суҳбатлашишини айтди.

«Мен учун хотиржамликни сақлаш муҳим. Эътибор ва босим ўзгаришимга йўл қўймайман. Ҳа, мен жаҳон чемпиони бўлдим, аммо аввалгидек инсон бўлиб қолишим керак. Машҳур бўлиш менга ёқади, шу билан бирга ўзимни вазмин тутишга ҳаракат қиламан. Табиийлигимни сақлайман, дўстларим ва яқинларим билан муносабатларимни давом эттираман. Менда ҳафтасига камида бир ёки икки марта суҳбатлашиб турадиган психотерапевт ҳам бор. Бу мен учун жуда муҳим», — деди футболчи Voguе нашрига берган интервюсида.

Маълумот учун, Торреснинг сўзларига кўра, унга ёрдам бераётган мутахассис футболчининг 2021 йилда «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтганидан кейин бошдан кечирган руҳий тушкунлик ҳолатини енгиб ўтишида кўмаклашган.

«Бир муддат аввал одамлар бундай мавзуларда гапиришдан қўрқишарди ва ўзларини ноқулай ҳис қилишарди. Менимча, инсон ўз ҳис-туйғулари ҳақида гапира олиши керак. Бу нафақат спортга, балки ҳаётга ҳам тегишли. Инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли бўлиши керак», — дея қўшимча қилди Торрес.

Эслатиб ўтамиз, Ферран Торрес шу йилнинг ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди.

Бугунги янгиликлар