«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини яна Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ElGolDigital хабар берди.
Саудия клуби «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс билан келишувга эришгани сабабли 38 ёшли франциялик футболчини қўйиб юборишга тайёр. Қайд этилишича, Бенземани «Бетис» ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Катта эҳтимол билан севиляликлар «Реал» собиқ юлдузи «Ал Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган тақдирдагина музокараларни бошлайди.
Аввалроқ «Трабзонспор» Бензема бўйича музокараларни бошлагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади