Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи совринига номзодлар маълум бўлди.
Сентябр ойи якунлари бўйича мукофотга уч нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда:
— Ҳанс-Дитер Флик («Барселона») — ой давомида 4 та ўйин, 4 та ғалаба, тўплар нисбати — 19:5;
— Диего Симеоне («Атлетико») — 3 та ғалаба, 1 та мағлубият, тўплар нисбати — 9:4;
— Мануэл Пеллегрини («Бетис») — 3 та ғалаба, 1 та дуранг, тўплар нисбати — 5:2.
Ғолиб мухлислар ва экспертларнинг овозлари сонига кўра аниқланади.
Маълумот учун, август ойида «Алавес» устози Кике Флорес энг яхши мураббий сифатида эътироф этилган.
Аввалроқ ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар рўйхати маълум қилинганди.
Флик, Симеоне, Пеллегрини — Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзод
Футбол
23 сентябр, 18:05
5
Ғолиб мухлислар ва экспертларнинг овозлари сонига кўра аниқланади.
Foto: La Liga
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади