Live
6
Ўзбек

«Реал» Раул Асенсиони сотишни режалаштирмаяпти

Футбол
28 сентябр, 08:50
Мадрид клуби марказий ҳимоячига қизиқиш билдираётганига қарамай, футболчи билан хайрлашмоқчи эмас.
«Реал» Раул Асенсиони сотишни режалаштирмаяпти
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Раул Асенсио яқин вақт ичида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Реал» футболчига «Челси» ва «Ливерпул» каби Премер-лиганинг икки гранди қизиқиш билдираётганига қарамай, Асенсио билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Шу билан бирга, испаниялик ҳимоячи ушбу мавсумда ҳали бирор баҳсда майдонга тушмаган.

Асенсио «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафидаги дебютидан буён 80 та баҳсда иштирок этиб, иккита гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Раул Асенсио «Реал» асосий жамоасида марказий ҳимоячи сифатида тўп тепмоқда.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар