Live
1
Ўзбек

Суперлига. Сентябр ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Футбол
29 сентябр, 02:45
Олти нафар футболчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
Суперлига. Сентябр ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Фото: FC Nasaf

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Суперлиганинг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, олти нафар футболчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

«Сурхон» аъзоси Торнике Зебниару ушбу ойда 3 ўйинда майдонга тушган ва 2 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

«Насаф» яримҳимоячиси Шароф Муҳитдинов 2 баҳсда 2 гол ва 4 ассист қайд этган бўлса, «Сўғдиёна» вакили Филип Иванович 3 учрашувда 2 та гол муаллифи бўлган.

Шунингдек, «Навбаҳор» футболчиси Шоҳрух Абдураҳмонов 3 ўйинда 3 голни ўз номига расмийлаштириб қўйган. «Насаф» вингери Аденис Шала эса 2 беллашувда 2 марта гол уришга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, ОКМК яримҳимоячиси Гиорги Папава 3 баҳсда 2 гол уришни уддалаган.

Суперлига. Сентябр ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Фото: ЎзПФЛ

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар