Live
11
Ўзбек

Асрор Алиқулов «Хоразм»да иш бошлади

Футбол
6 октябр, 14:49
Мураббий Вали Султоновга ёрдам беради.
Асрор Алиқулов «Хоразм»да иш бошлади
Фото: Хоразм ПФК

«Шўртан»нинг собиқ устози Асрор Алиқулов «Хоразм»да иш бошлади. Эндиликда у ёрдамчи мураббий сифатида Вали Султоновга ёрдам беради.

Тажрибали мутахассис мавсум якунига қадар урганчалик мураббийлар штабида фаолият юритади ва жамоани лигада олиб қолишга ҳаракат қилади.

Бунга қадар Алиқулов «Қизилқум», «Шўртан», «Машъал» жамоаларига ҳам устозлик қилганди. Бу мавсумни ғузорликлар билан бошлаган. Аммо қониқарсиз натижалар фонида лавозимини тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, «Хоразм» клубини ҳозирда Вали Султонов бошқаряпти. У аввалроқ истеъфога чиқарилган Сергей Токов ўрнида иш бошлади. Клуб Суперлига турнир жадвалида 21 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хоразм Хоразм
Бугунги янгиликлар