«Байер» ҳимоячиси Жаррелл Куанса келаси йилнинг ёзида яна АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 23 ёшли футболчига «Челси», «Ливерпул» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчи учун курашда мерсисайдликлар асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Қайд этилишича, «Ливерпул» Куансани «Байер»дан 70 миллион евро миқдоридаги қиймат эвазига қайта сотиб олиш имкониятига эга.
Шунингдек, «Реал» клуби ҳам ҳимоячининг ўйинларини мунтазам кузатиб бормоқда. Бироқ мадридликлар ҳозирча расмий музокараларга киришмаган.
Маълумот учун, Куанса 2025 йил ёзидан буён Леверкузен клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг «доришунослар» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жаррелл бу мавсумда Бундеслигада 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди.