Бугун
10
Ўзбек

Исроил Мадримов озарбайжонлик боксчига қарши жанг қилади

Бокс
8 октябр, 00:40
    5
Ўзбекистонлик боксчи қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг яна рингга қайтади.
Исроил Мадримов озарбайжонлик боксчига қарши жанг қилади
Фото: Getty Images

Биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Мадримов 30 октябр куни Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена»да озарбайжонлик боксчи Сеймур Исаевга қарши жанг қилади. Бу ҳақда Lift Promotions промоутерлик компанияси маълум қилди.

Қайд этиш лозим, Мадримов (11-2-1, 7 та нокаут) The Ring рейтингида 69,9 кг вазн тоифасида 4-ўринда бормоқда. У 2026 йилда иккинчи марта жанг ўтказади. Бу сафар боксчи ўз юртида рингга кўтарилади.

Мадримов сўнгги жангини 24 январ куни Лас-Вегасда ўтказиб, Луис Давид Салазарни 10 раундлик жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган.

Озарбайжонлик Сеймур Исаев (15-2, 13 та нокаут) эса фаолиятидаги учта кетма-кет ғалабадан сўнг Мадримовга қарши рингга кўтарилади. У Марк Урванов ва Волкан Гёкчекка қарши кетма-кет икки жангда муддатидан аввал мағлуб бўлган.

Маълумот ўрнида, Мадримов 2024 йил март ойида Магомед Курбановни бешинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этиб, WBA версияси бўйича биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар