Бугун
36
Ўзбек

UEFA'га аъзо 55 давлатдан 54 таси FIFA'га нисбатан ишончини йўқотганини тасдиқлади

Футбол
8 октябр, 16:21
    11
Конгрессда бир ассоциациядан бошқа барчаси ташкилотни ислоҳ қилиш кераклиги бўйича якдил қарорга келишди.
UEFA'га аъзо 55 давлатдан 54 таси FIFA'га нисбатан ишончини йўқотганини тасдиқлади
Foto: Getty Images

UEFA Берлинда ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилган конгресс якунлари бўйича баёнот эълон қилди.

«Сўнгги ойларда туб ўзгаришлар зарурлигини таъкидлаб келган UEFA ва барча миллий ассоциациялар (Озарбойжон футбол федерациясидан ташқари) FIFA'ни ислоҳ қилишнинг аниқ йўналиши бўйича келишиб олишди.

Миллий ассоциациялар FIFA'нинг амалдаги раҳбариятига бўлган ишончини йўқотганини яна бир бор тасдиқлади. Фақат институционал ислоҳотнинг ўзи етарли бўлмайди. FIFA'га янги раҳбарият ҳам керак: футбол оламида чуқур илдизларга эга, ҳурмат қозонган ва барчани бирлаштира оладиган, ўз қарашлари ва раҳбарлик тажрибасига эга, турли минтақаларда ишонч уйғота оладиган ҳамда ривожланиш, ислоҳотлар, ҳалоллик ва мустақилликка сўзсиз содиқ бўлган лидер.

FIFA ислоҳотлари ва унинг келгуси раҳбарияти масалалари бўйича муҳокамалар UEFA'га аъзо миллий ассоциациялар ўртасида давом этади»
, — дейилади Европа футбол ассоциациялари иттифоқи баёнотида.

Хатга илова қилинган ҳужжатда UEFA'нинг FIFA'га қўйган талаблари ҳам келтирилган. Улар орасида ваколатларни тақсимлаш, FIFA Кенгашининг ролини кучайтириш, қўмиталар фаолиятини оптималлаштириш («уларнинг аниқ мақсади ва ҳақиқий қиймати бўлиши учун»), «бошқарувчи эмас, етакчилик қилувчи» президентни сайлаш, ўйинлар тақвими бўйича бир томонлама қарорлар қабул қилишдан воз кечиш, Халқаро футбол федерацияси ресурсларидан шахсий ёки сайловолди мақсадларида фойдаланишни тақиқлаш ва бошқа талаблар бор.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар