Жозе Моуринио «Манчестер Сити» АПЛнинг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилгани ҳақида фикр билдирди.
«Бу вазиятда фақат кулиш мумкин. Ўйлайманки, охир-оқибат нима бўлишини барибир кутамиз. Аммо мен 60 ёшдан ошганимни ҳисобга олсак, якуний қарор чиқарилгунча яшашим учун омад керак.
Аввалига қарор чиқади, кейин апелляция бўлади... Ўша пайтга келиб мен 80 ёшга тўламан», — деди «Реал» бош мураббийи Corriere dello Sport нашрига берган интервюсида.
Моуринио «Сити» иши ҳақида: «Якуний қарор чиқарилгунча яшашим учун омад керак»
Футбол
8 октябр, 16:45
«Реал» устози Манчестер клубининг айбдорлиги тасдиқланиши узоқ вақт олиши ҳақида киноя қилди.
Foto: Getty Images