Бугун
36
Ўзбек

«Реал» Куртуа билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
8 октябр, 15:58
Мадрид клуби 34 ёшли белгияликни жаҳоннинг энг яхши дарвозабони деб ҳисоблайди.
«Реал» Куртуа билан шартномани узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Реал» Тибо Куртуа билан янги шартнома тузмоқчи.

Амалдаги битим 2026/27 йилги мавсум охирига қадар амал қилади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Мадрид клуби 34 ёшли белгияликка тўлиқ ишонч билдирмоқда ва уни ҳануз дунёдаги энг яхши дарвозабон деб ҳисобламоқда.

Келишувни яқин вақт ичида узайтириш режалаштирилмоқда.

Куртуа ушбу мавсумда Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушди ва 8 бор тўп ўтказиб юборди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар