Live
1
Ўзбек

Моуринио «Негрейра иши» сабаб зарар кўрганини айтди

Футбол
8 октябр, 09:15
«Реал» бош мураббийи фаолияти давомида ҳакамликдан кўп бор норози бўлгани сабабини тушунтирди.
Моуринио «Негрейра иши» сабаб зарар кўрганини айтди
Foto: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио фаолияти давомида ҳакамлик борасида кўп бор шикоят қилгани ҳақида гапирди. Португалиялик мутахассис айрим клубларда фаолият юритган даврида юзага келган вазиятлар унинг жамоаларига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади.

«Ҳакамлар? Муаммо менда деб ўйламайман. Мен шунчаки маълум бир клубга келган пайтимнинг ўзи омадсиз бўлади, деб ҳисоблайман. Бу ерда, «Реал»да мен «Негрейра иши»нинг муҳим йилларига гувоҳ бўлдим. Ўшанда бу ҳақда ҳеч ким билмасди, бироқ биз бу жараёндан ўтдик ва бундан зарар кўрдик. Энди эса бу ҳақда ҳамма билади. Кейин Туркияда катта можаро юз берди. Мен кўпинча шундай вазиятларга дуч келганман», — деди Моуринио Corriere dello Sport нашрига берган интервюсида.

Ҳозирда «Барселона» билан боғлиқ ушбу иш юзасидан тергов жараёни давом этмоқда. Каталония клуби узоқ йиллар давомида Ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра билан боғлиқ тўловларни амалга оширган.

«Барселона» вакиллари эса ушбу маблағлар ҳакамлик фаолиятига таъсир ўтказиш учун эмас, балки Негрейранинг ҳакамлар ҳақидаги ҳисоботлари учун тўланганини таъкидлаб келмоқда.

Маълумот учун, «Негрейра иши» Испания футболидаги энг катта баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар