Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси сафидаги хайрлашув баҳсидан сўнг ижтимоий тармоқларда яна бир таъсирли пост қолдирди. 39 ёшли ҳужумчи қўлида Аргентина миллий жамоаси либосини ушлаб турган суратини эълон қилди.
«Ҳаммаси айтилди. Энди эса ҳаммаси амалга ошди. Қолган ягона сўзлар эса... Қалбим тубидан чиққан сўзлар: раҳмат, Аргентина», — дея суратга изоҳ қолдирди Месси.
Месси Аргентина миллий жамоаси сафидаги сўнгги баҳсини Бенинга қарши ўтказди. Буенос-Айресдаги «Монументал» стадионида кечган баҳсда аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси ушбу баҳсда битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Месси Аргентина миллий жамоаси билан жаҳон чемпионати, икки марта Америка кубоги ҳамда Финалиссимада ғолиб бўлган.