Саудия Арабистони миллий жамоаси ноябр ойидаги FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея миллий жамоаларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда «Ар Риёдия» нашри хабар берди.
Қайд этиш лозим, навбатдаги FIFA кунлари 9 ноябрдан 17 ноябрга қадар давом этади. Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий жамоаларига қарши учрашувлар Саудия Арабистони миллий жамоасининг Осиё кубогига тайёргарлик дастури доирасида ўтказилади.
Маълумот ўрнида, сентябр-октябр ойларидаги FIFA кунларида «оқ бўрилар» 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Фабио Каннаваро шогирдлари Эрон ва Сурия миллий жамоаларини мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея миллий жамоасига қарши баҳсда имкониятни бой берди.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA рейтингида бир поғона юқорилаб, 1416,61 очко билан жаҳон рейтингида 59-ўринни эгаллагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади