Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Карлос Августо билан шартномани узайтиришга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «Интер» 27 ёшли бразилиялик футболчи билан янги меҳнат шартномасини ушбу йил охиригача имзолашни режалаштирмоқда. Томонлар янги келишув бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Августо ушбу мавсумда барча турнирларда «Интер» сафида 4 та баҳсда майдонга тушди. Ҳимоячи ушбу баҳсларда 2 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt мутахассислари Августонинг трансфер қийматини 23 млн еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Карлос Августо «Интер»га 2023 йилда «Монза» клубидан қўшилган.