Live
1
Ўзбек

Эрнандес Эрнандес 7-бор «Эл Класико»ни бошқаради

Футбол
8 октябр, 11:18
    19
У ишлаган класиколарда «Реал» фақат бир бор ютган.
Эрнандес Эрнандес 7-бор «Эл Класико»ни бошқаради
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳснинг бош ҳаками этиб Алехандро Эрнандес Эрнандес тайинланди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган ўйин 25 октябр куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

43 ёшли ҳакам учун бу фаолиятидаги еттинчи «Эл Класико» бўлади. У бошқарган аввалги олтита классиконинг учтасида каталонияликлар ғалаба қозонган, иккитасида дуранг қайд этилган, яна бир беллашувда эса мадридликлар устун келган.

Бу мавсумда «Реал» клуби Эрнандес Эрнандеснинг «Бетис»га қарши ўйиндаги ҳакамлигидан норозилик билдирганди. Ўшанда ҳакам ҳужум ривожланиши давомида офсайд қайд этилгани сабабли ҳужумчи Карлос Эспининг голини бекор қилган ва, шунингдек, мадридликларга пеналтини қайта тепишга рухсат бермаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

19 изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар