Аргентина яримҳимоячиси Леандро Паредес миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионел Месси билан хайрлашди.
«Барчаси учун раҳмат, сардор 💙.
Сен билан бирга барча ютуқларга эришиш, бу либос ва мамлакатимизни ёнма-ён ҳимоя қилиш — менинг орзум эди. Сени соғинаман, сени доимо соғинамиз 💙🇦🇷.
Йиллар давомида жамоадаги аскарларингдан бири бўлганим мен учун шараф эди ва доимо шундай бўлиб қолади! Сени яхши кўраман, дўстим», — деб ёзди Паредес ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади