Live
1
Ўзбек

Дана Уайт: «UFC'ни 2 млн долларга сотиб олгандик, ҳозирги нархи — 50 млрд доллар»

MMA
8 октябр, 12:52
Ташкилот президенти йўл бошида унга ишонганлар кам бўлганини айтди.
Дана Уайт: «UFC'ни 2 млн долларга сотиб олгандик, ҳозирги нархи — 50 млрд доллар»
Foto: Getty Images

UFC президенти Дана Уайт ташкилотнинг ҳозирги қиймати 50 миллиард долларга баҳоланиши мумкин, деб ҳисоблайди.

«Мен бу бизнес билан шуғуллана бошлаганимда, унга ишонганлар кам эди. Биз UFC’ни 2 миллион долларга сотиб олганмиз.

Агар «Лейкерс» 12,5 миллиард долларга сотилган бўлса, UFC ҳозир 50 миллиард доллар туради», — деди Уайт The Diary эфирида.

Аввалроқ UFC ва Paramount компаниялари қиймати 7,7 миллиард доллар бўлган 7 йиллик келишувга эришганди.

Бугунги янгиликлар