Бугун
25
Ўзбек

Мбаппе «Вилярреал»га қарши ўйнай олади – манба

Футбол
5 октябр, 09:35
    13
«Реал» ва «Вилярреал» ўртасидаги беллашув 10 октябр куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Мбаппе «Вилярреал»га қарши ўйнай олади – манба
Фото: Getty Images
10.10.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Вильярреал Вильярреал

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадрид шаҳрига қайтиб келди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, франциялик футболчи Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Франция миллий жамоаси сафида Туркияга қарши баҳсда жароҳат олган ва учрашувни давом эттира олмаган эди. Баҳс французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Беллашувдаги ягона голни айнан Килиан киритган эди.

Ушбу баҳсдан сўнг форвард тиббий текширувлардан ўтган ва унинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлганди. Шунга қарамай, футболчи миллий жамоа лагерини тарк этиб, Мадридга қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Вилярреал» ўртасидаги беллашув 10 октябр куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар