«Реал» яримҳимоячиси Арда Гулер жамоа билан шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, туркиялик 22 ёшли футболчи Мадрид клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолайди.
Маълумот учун, Гулернинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган эди. Янги келишув орқали футболчининг «Реал»да қолиш муддати яна икки мавсумга узайтирилади. Шунингдек, Гюлернинг маоши ҳам оширилади.
Арда 2023 йил ёзида «Фенербаҳче»дан «Реал»га кўчиб ўтган. Шундан буён у мадридликлар сафида барча мусобақалар доирасида 119 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 28 та голли узатма амалга оширган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гулернинг трансфер қиймати 90 миллион еврони ташкил этмоқда. Жозе Моуринио бошқарувида Ла Лиганинг 7 та туридан сўнг 15 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.