Бугун
25
Ўзбек

«Реал» Куртуа билан янги шартнома бўйича келишувга яқин

Футбол
5 октябр, 06:58
    8
Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига охирига қадар мўлжалланган.
 «Реал» Куртуа билан янги шартнома бўйича келишувга яқин
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби белгиялик дарвозабон Тибо Куртуа билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар янги битим бўйича келишувга яқинлашган. Куртуанинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига охирига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, 34 ёшли дарвозабон 2018 йил ёзида Мадрид клуби сафида қўшилган эди. Унинг трансфер қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Куртуа бу мавсум Испания чемпионатида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказиб юборди. У фақат бир учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Аввалроқ «Реал» клуби яримҳимоячи Арда Гулер билан ҳам шартномани узайтириш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар