Туркиялик яримҳимоячи Арда Гулер Мадриднинг «Реал» клубидаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» 21 ёшли футболчи билан янги меҳнат шартномаси бўйича келишувга эришган. Томонлар шартноманинг барча тафсилотларини келишиб олган. Яқин вақт ичида битим имзоланиши ва шундан сўнг расмий эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Реал» Гулерни 2023 йилда «Фенербаҳче»дан 28 миллион евро эвазига харид қилган эди. Шундан буён у барча турнирларда 119 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 28 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гулернинг трансфер қиймати 90 миллион еврони ташкил этмоқда. Жозе Моуринио бошқарувида Ла Лиганинг 7 та туридан сўнг 15 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади