Live
1
Ўзбек

Лэмпард: «Сити»дан совринларни олиб қўйиш мумкин, аммо футболчиларнинг хотирасидан эмас»

Футбол
9 октябр, 00:29
«Ковентри» устозининг фикрича, «шаҳарликлар» сафида титул ютганлар барибир ўзларини ғолиб деб ҳисоблашда давом этишади.
Лэмпард: «Сити»дан совринларни олиб қўйиш мумкин, аммо футболчиларнинг хотирасидан эмас»
Foto: Getty Images

Фрэнк Лэмпарднинг фикрича, «Манчестер Сити»дан совринларини олиб қўйиш фақат расмий тусда бўлиши мумкин — футболчилар барибир ўзларини ғолиб деб ҳисоблашда давом этишади.

«Менинг ҳам совринларим бор, лекин улар деворларимга осиб қўйилмаган. Улар хотирамда сақланади.

Кучли рақибларга қарши майдонга тушган футболчилар ғалаба қозониш учун жуда қаттиқ меҳнат қилишган. Шунинг учун, менимча, уларнинг ҳар, биридан совринларини тортиб олиш жуда қийин бўлади. Ахир совринлар чиройли шиша витриналарда ёки бошқа бирор жойда эмас, балки инсоннинг хотирасида бўлиши керак»
, — дея «Ковентри» бош мураббийининг сўзларини келтиради The Athletic.

Лэмпард «Манчестер Сити»да бир мавсум — 2014/15 йилларда тўп тппган, аммо жамоа билан бирорта ҳам совринни қўлга киритмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар