Бугун
36
Ўзбек

Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди

Футбол
9 октябр, 02:02
    10
Испаниялик мутахассис юрагидаги муаммолар сабаб профессионал фаолиятини тўхтатди.
Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
Foto: UFF

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар сабабли ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.

Испаниялик мутахассис август ойининг сўнгги кунларидан буён юрак етишмовчилиги билан боғлиқ тиббий кўрик ва текширувлардан ўтиб келаётганди. Дастлаб Тошкентда кўрикдан ўтган «Пулпис» кейинчалик чуқурлаштирилган тиббий текширувлар учун Мадридга юборилди.

Испаниялик шифокорлар Мендесга маълум муддат профессионал фаолиятидан чекиниш ва жиддий даволаниш курсини ўташи зарурлигини таъкидлашди.

Шу муносабат билан мураббий Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбариятига истеъфога чиқиш тўғрисида мурожаат қилди. Федерация раҳбарияти мутахассиснинг мурожаатини атрофлича кўриб чиқиб, унинг соғлиғи билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда истеъфосини қаноатлантирди.

Ўзбекистон миллий футзал жамоасига янги бош мураббий тайинлаш масаласи юзасидан Федерациянинг қарори ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар