Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасидаги дастлабки 18 та ўйин бўйича энг паст ғалабалар фоизини қайд этди.
Италиялик мутахассис қўл остида «пентакампеонлар» дастлабки 18 та баҳсда атиги 10 та ғалабага эришди. Бу натижа жаҳоннинг беш карра чемпиони бўлган жамоа тарихида шунча ишлаган барча мураббийлар орасида энг паст кўрсаткич бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли Анчелотти Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. У сўнгги бир неча ўн йилликда «селесао»ни бошқарган илк хорижлик мураббий ҳисобланади.
Анчелотти Бразилия бошқарувида антирекорд ўрнатди
Футбол
9 октябр, 00:52
3
Италиялик мутахассис дастлабки 18 ўйинда энг паст ғалабалар фоизини қайд этди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади