«Лейпциг» клуби ҳужумчи Кристофер Нкункуни «Милан»дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, «буқалар» бу мавсум тугаганидан кейин «россонери»га тегишли ҳужумчи франциялик форвардни тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, футболчининг эҳтимолий трансфери 28 миллион евро деб баҳоланмоқда. Нкункунинг «Лейпциг» билан амалдаги ижара шартномаси 2027 йил ёзида якунига етади.
Бу мавсумда у Бундеслига доирасига 5 учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди «Лейпциг» эса 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Аввалроқ Юлиан Нагелсманн «Лейпциг»га қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.