Live
1
Ўзбек

«Арсенал» Олисе учун курашга қўшилди

Футбол
14 октябр, 07:23
Ўз навбатида «Бавария» ўз юлдузини жамоада олиб қолиш ниятида.
«Арсенал» Олисе учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Арсенал» клуби «Бавария» вингери Майкл Олисега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, «тўпчилар» бош мураббийи Микел Артета франциялик 24 ёшли футболчисини жамоасининг ҳужум чизиғидаги муҳим фигурага айлантиришни режалаштирган.

Шунингдек, Олисе учун «Реал», «ПСЖ» ва «Ливерпул» ҳам кураш олиб бормоқда.

Ўз навбатида «Бавария» ўз юлдузини жамоада олиб қолиш ниятида. Мюнхенликлар Олисе билан амалдаги шартномани узайтириш ва унинг молиявий шартларини сезиларли даражада яхшилашни режалаштирмоқда.

Бироқ томонлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаса, «Арсенал» 2027 йилнинг ёзида трансфер борасида фаол ҳаракатларни бошлаши мумкин.

Олисе бу мавсумда барча турнирлар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 180 миллион евро деб баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар