Live
1
Ўзбек

«Хетафе» Санчо билан шартнома имзолаши мумкин

Футбол
14 октябр, 07:16
Унинг ҳозирги трансфер қиймати 10 миллион евро деб баҳоланмоқда.
«Хетафе» Санчо билан шартнома имзолаши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва «Боруссия Д» жамоаларининг собиқ футболчиси Жейдон Санчо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Қайд этилишича, «Хетафе» жамоаси англиялик 26 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирган. Мадрид клуби ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турган ўйинчи билан шартнома имзолашни истамоқда.

Қолаверса, ушбу трансферни жамоа бош мураббийи Хосе Бордаласнинг шахсан ўзи истамоқда. Айни вақтда «Хетафе» ушбу трансферни амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда.

Бироқ Санчонинг юқори маоши музокаралардаги асосий тўсиқ бўлиб қолиши мумкин. Футболчининг йиллик иш ҳақи 4 миллион еврони ташкил қилади.

Футболчи ўтган мавсумда «Астон Вилла»да ижара асосида ўйнаган эди. Унинг ҳозирги трансфер қиймати 10 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хетафе Хетафе
Бугунги янгиликлар