«Барселона» Испания чемпионати доирасида «Хетафе»га қарши кечадиган баҳс учун қайдномасини эълон қилди.
Клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида чоп этилган рўйхатдан бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик қуйидаги футболчиларни жой олган:
Дарвозабонлар: Жоан Гарсия, Войцех Шенсни, Доминик Ливакович.
Ҳимоячилар: Жоау Канcелу, Алехандро Балде, Фариняс, Пау Кубарси, Эспарт, Мартин, Жюл Кунде, Эрик Гарсия.
Яримҳимоячилар: Гави, Фермин Лопес, Педри, Родриго Эрнандес, Дани Олмо, Бернал.
Ҳужумчилар: Жезус, Ламин Ямал, Карим Адейеми, Энтони Гордон, Абделкарим.
Қайдномада бразилиялик вингер Рафиня йўқ. У жароҳати сабаб яқин ўйинларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» асосий дарвозабони Жоан Гарсия ҳам сафга қайтди. Тизза билан боғлиқ муаммолар туфайли у Испания чемпионатининг ўтган турида майдонга тушмаганди. Эндиликда дарвозабон «Хетафе»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади