«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринионинг Ла Лига доирасидаги «Вилярреал»га қарши учрашувда қайси футболчиларни асосий таркибда майдонга тушириши тахмин қилинди. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Унга кўра, португалиялик мутахассис Винисиус Жуниорнинг ҳозирги формаси у қадар яхши бўлмаса-да, унга яна асосий таркибдан жой беради. Ян Диоманде эса ўйинни захирада бошлаши кутилмоқда.
Мадридликларнинг тахминий таркиби қуйидагича: Куртуа; Александер-Арнолд, Конате, Рюдигер, Кукуреля; Чуамени, Бернарду Силва; Гулер, Беллингҳэм, Винисиус; Мбаппе.
Маълумот ўрнида, учрашув 10 октябрдан 11 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Айни вақтда «Реал» етти турдан сўнг 15 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда. «Вилярреал» эса 8 очко тўплаган ҳолда тўққизинчи ўринни банд этиб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади