Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти «Бавария» вингери Майкл Олисе жамоада қолади ва Мадрид клубига ўтмайди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Мюнхен клуби ҳужум чизиғининг етакчиларидан бири билан янги шартнома имзолаш учун катта молиявий харажатларга тайёр. «Бавария» футболчига юқори маош ва бонуслар таклиф қилмоқчи.
Бироқ ҳозирги музокараларда Олисе ва унинг вакиллари учун муҳим шартлардан бири янги битимга белгиланган товон пули миқдорини киритиш бўлиб қолмоқда. Бу банд футболчининг келажакда бошқа клубга ўтиши учун шартномада олдиндан аниқ сумма белгиланишини англатади.
Эслатиб ўтамиз, Олисенинг келажаги атрофидаги вазият «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги трансфер миш-мишлари фонида муҳокама қилинмоқда.