Live
26
Ўзбек

«Бавария» Бундеслига тарихидаги энг тезкор голни ўтказиб юборди

Футбол
10 октябр, 10:06
    8
Нойернинг хатосидан фойдаланган «Аугcбург» вакили ўйин бошланганидан олти сония ўтиб ҳисобни очди.
«Бавария» Бундеслига тарихидаги энг тезкор голни ўтказиб юборди
Foto: Getty Images
10.10.2026 FT Бундеслига Германия Аугсбург Аугсбург 2 : 2 Бавария Бавария

«Бавария» Германия Бундеслигасининг 5-тури доирасида «Аугcбург»га қарши кечаётган баҳснинг дастлабки сонияларидаёқ гол ўтказиб юборди. Мюнхенликлар дарвозабони Мануел Нойернинг хатоси рақибга ҳисобни очиш имконини берди. Ушбу гол Бундеслига тарихидаги энг тезкор гол сифатида қайд этилди.

Воқеа баҳс бошланганидан олти сония ўтиб содир бўлди. Нойер жамоадошининг узатмасини қабул қилганидан сўнг тўпни назорат қилишда хатога йўл қўйди ва уни ўзидан узоқлаштириб юборди. Дарвозабон тўпни тепиб юборишга уринганида рақиб футболчисига зарба берди. Вазиятдан фойдаланган яримҳимоячи Робин Феллхауер бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

«Аугсбург» ва «Бавария» ўртасидаги баҳс Аугцбургдаги «ВВК Арена» стадионида бўлиб ўтмоқда. Учрашувнинг бош ҳаками — Свен Яблонски. Хабар эълон қилинган вақтда мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда «Аугсбург» «Вердер»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган, «Бавария» эса «Унион»ни 7:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Маълумот учун, навбатдаги турда «Аугсбург» 17 октябр куни «Элферсберг» билан, Венсан Компани бошқарувидаги «Бавария» эса шу куни «Лейпциг» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аугсбург Аугсбург
  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар