Live
26
Ўзбек

«Челси» ва «Бавария» Кунде билан қизиқмоқда

Футбол
10 октябр, 09:33
«Барселона» франциялик ҳимоячининг трансферини камида 50 млн еврога баҳоламоқда.
«Челси» ва «Бавария» Кунде билан қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Челси» «Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде билан яна қизиқа бошлади. Лондон клуби ўтган ёзги трансфер ойнасида ҳам 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганган. Эндиликда инглиз жамоаси қишки трансфер ойнасида ушбу трансферни амалга оширишга уриниб кўриши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам франциялик футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда. «Барселона» эса ҳимоячининг трансфери учун камида 50 млн евро талаб қилиши мумкин. Шунга қарамай, Кундернинг ўзи Каталония жамоасини тарк этишни истамаяпти.

27 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақаларда бешта баҳсда майдонга тушиб, жами 261 дақиқа ўйнаган. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Жюл Кунденинг бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар