Live
26
Ўзбек

Руни «МЮ»нинг собиқ юлдузи ҳақида: «Машғулотларда ва майдонда у буткул бошқа-бошқа одам эди»

Футбол
10 октябр, 10:19
Инглиз футбол афсоналаридан бири собиқ жамоадоши ҳақида гапирди.
Руни «МЮ»нинг собиқ юлдузи ҳақида: «Машғулотларда ва майдонда у буткул бошқа-бошқа одам эди»
Фото: Gettyimages

Инглиз футболи афсонаси Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»да бирга тўп тепган собиқ жамоадоши - аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес ҳақида гапирди.

Onefootball нашри маълумотига кўра, «қизил иблислар» собиқ форварди Тевесни жамоа машғулотидаги чинакам шармандагарчилик деб атаган. Ўз навбатида, Руни футбол майдонида, бевосита учрашувлар вақтида аргентиналик максимум даражада тер тўкканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Уэйн ва Карлос 2007 - 2009 йиллар оралиғида Манчестер клуби шарафини бирга ҳимоя қилган.

«Манчестер Юнайтед»дан ташқари Карлос Тевес «Манчестер Сити», Туриннинг «Ювентус», «Бока Хуниорс» ва бошқа кўплаб клублар сафида тўп тепишга улгурган. Аргентина миллий жамоаси сафида ҳужумчи 76 та ўйинда майдонга тушган ва ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар