Live
11
Ўзбек

«МЮ» Онана билан хайрлашмоқчи

Футбол
10 октябр, 04:15
    6
Англия клуби камерунлик дарвозабонни «Трабзонспор»га тўлиқ трансфер қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқчи.
«МЮ» Онана билан хайрлашмоқчи
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Андре Онана билан хайрлашишга қарор қилди. Ҳозирда 30 ёшли камерунлик футболчи Туркиянинг «Трабзонспор» клубида ижара асосида ўйнамоқда. Бу ҳақда Тhe Touchlinе аккаунти хабар берди.

Манбага кўра, манкунианликлар дарвозабонни тўлиқ трансфер қилиш масаласида туркияликлар билан музокаралар олиб боради. «Трабзонспор» эса Онананинг ўйинларидан мамнун ва уни узоқ муддатга жамоада олиб қолишга тайёр.

Дарвозабоннинг ижара шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Онана Туркия чемпионатининг ушбу мавсумида олтита баҳсда майдонга тушиб, бешта гол ўтказиб юборган. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан келажаги бўйича якуний қарор трансфер музокаралари натижасига боғлиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Трабзонспор Трабзонспор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар