Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Англия Премер-лигасининг тўртта клуби Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ва Канада миллий жамоаси чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Девиснинг ўйинларини кузатмоқда.
Манбага кўра, канадалик футболчига «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпул» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари ҳам Девисни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футболчининг эҳтимолий трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Девиснинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Ҳозирча клублардан бирортаси канадалик ҳимоячини трансфер қилиш бўйича расмий таклиф билан чиққани ҳақида маълумот йўқ.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади