«Хетафе» бош мураббийи Хосе Бордалас «Барселона» ҳужумчиси Рафиня Диаснинг навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жароҳат туфайли бразилиялик футболчи «Хетафе»га қарши баҳсда жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилганди.
«Бу «Барселона» учун муаммо эмас. Албатта, у ажойиб формада ва жамоа ўйинига катта таъсир кўрсатмоқда, аммо «Барселона» жаҳон даражасидаги ўйинчилардан иборат ажойиб таркибга эга» - деди Хосе Бордалас.
Маълумот учун, Рафиня ушбу мавсумда «Барселона»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Ҳужумчи барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлган.
«Барселона» бугун, 10 октябр куни Испания Ла Лигасининг саккизинчи турида «Хетафе»ни қабул қилади.