Live
2
Ўзбек

«Хетафе» президенти Карвахалдан кейин Рамосни ҳам клуб сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
19 октябр, 00:40
    6
Серхионинг сўнгги клуби Мексиканинг «Монтеррей» жамоаси бўлганди.
«Хетафе» президенти Карвахалдан кейин Рамосни ҳам клуб сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Хетафе» президенти Анхел Торрес 40 ёшли испаниялик марказий ҳимоячи Серхио Рамос клубнинг эҳтимолий трансфер мақсадлари рўйхатига киритилганини маълум қилди.

«Унинг укаси, яъни агенти мен билан гаплашди. Рамос эҳтимолий янги футболчилар рўйхатида бор. У жамоамизга ўтиши мумкин. Биз бу мақсад устида маълум муддатдан бери иш олиб боряпмиз», — деди Торрес.

Клуб раҳбарининг айтишича, бош мураббий Хосе Бордалас учун ҳужумни кучайтириш асосий вазифа ҳисобланади. Сабаби, жамоа таркибида аллақачон тажрибали 6 та марказий ҳимоячи бор.

Аввалроқ «Хетафе» «Реал»нинг яна бир собиқ сардори Дани Карвахал билан шартнома имзолаганди. Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг «Монтеррей» жамоаси бўлиб, футболчи жамоа билан 2026 йил январ ойида хайрлашган. Испаниялик ҳимоячи фаолияти давомида «Реал», «Севиля» ва «ПСЖ» клубларида ҳам тўп тепган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги трансфер нархи 800 минг еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хетафе Хетафе
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар