Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яқин вақтлар ичида бош мураббий лавозимига бошқа мутазассисни таклиф қилиши мумкин. «Қизил ибислар» билан ёнма-ён тилга олинаётган мураббийлар ичида германиялик Юлиан Нагелсманн ҳам бор. Ўз навбатида, Германия миллий жамоаси собиқ дарвозабони ва сардори Оливер Кан бу ҳақда фикр билдирди.
«Манчестер Юнайтед» — деярли ҳар бир мураббий сўнгги йилларда эртами-кечми муваффақиятсизликка учраган клуб. Қаерга ўтаётганингизни жуда яхшилаб ўйлаб кўриш керак. «Манчестер Юнайтед» Нагелсманн учун тўғри қадамми ёки йўқми, буни фақат унинг ўзи ҳал қилиши мумкин», - дея Оливер Кан сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, 7 ўйинда 7 очко жамғарган «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати онлайн жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.