«Нюкасл» афсонаси Алан Ширер «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес ва жамоа сардори Бруну Фернандешнинг сўзларини кескин танқид қилди.
«Ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеаларга эътибор бериб, нималар бўлаётганини билиб олиш мумкин. Аввалроқ Мартинес омма олдига чиқиб, клуб раҳбариятини танқид қилди. Ортидан Бруну Фернандеш майдондан кейин интервю бериб, мураббийнинг тактикасига қарши гапирди. Чунки «Комо»га қарши ўйинда мен Бруну томонидан катта ҳаракат, майдонда югуриш, курашишни кўрмадим. Ундан кутилган меҳнат ва ғайратни сезмадим. Бир вақтнинг ўзида ҳар бир футболчи шахс сифатида жавобгарликни ҳам ҳис қилиши керак. Фернандеш – «Манчестер Юнайтед» сардори. У мураббийи ҳақида шундай гапларни омма олдида айтиб, уни ва штабни ноқулай аҳволга қўя олмайди, айниқса ўзи жуда ёмон ўйин кўрсатган, мавсумни ҳам жуда заиф бошлаган бир пайтда», – деди Ширер Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Чемпионар лигасининг 3-урида «Комо»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.