Ўзбекистон пара шахмат жамоаси аъзоси Аҳадхон Кимсанбоев Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган 4-Осиё Пара шахмат чемпионатининг Рапид баҳсларида 1-ўринни эгаллади, деб хабар беради Uz Chess Federation.
Ўзбекистон вакили 5 та тур якунига кўра 4,5 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди.
Маълумот учун, Кимсанбоев ёзда Болгариянинг София шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида ўтказилган IV IBSA Жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучганди.
Пара шахмат. Аҳадхон Кимсанбоев — Осиё чемпиони
Бошқалар
2 ноябр, 09:30
Ўзбекистон вакили Бишкекда ўтган турнирнинг рапид баҳсларида зафар қучди.
Foto: UzChess Federation