40 ёшли Жеймс Милнер Ню-Йорк марафонида иштирок этди.
Норасмий маълумотларга кўра, собиқ футболчи 42,195 километр масофани 3 соат 9 дақиқа 4 сонияда босиб ўтган.
Милнер ўтган ёзда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганди. У фаолияти давомида «Нюкасл», «Астон Вилла», «Манчестер Сити», «Ливерпул», «Брайтон» ва «Суиндон» клубларида тўп тепган.
Собиқ яримҳимоячи Англия Премер-лигасида 658 та баҳсда майдонга тушган. Бу мусобақа тарихидаги рекорд ҳисобланади.
Инглиз футболчиси учта клуб сафида жами 13 та совринни қўлга киритган: «Нюкасл» билан 1 та, «Манчестер Сити» билан 5 та ва «Ливерпул» билан 7 та.
Шунингдек, Милнер Англия миллий жамоаси сафида 61 та ўйинда иштирок этган.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади