Live
7
Ўзбек

«2027 йилда тайёр ҳолатда қайтаман!» — Кейн жароҳатидан кейин мухлисларга мурожаат қилди

Футбол
21 ноябр, 08:00
Англиялик ҳужумчи тикланиш жараёнини 2027 йилга янги куч билан кириб бориш имконияти сифатида кўрмоқда.
«2027 йилда тайёр ҳолатда қайтаман!» — Кейн жароҳатидан кейин мухлисларга мурожаат қилди
Foto: Getty Images
20.11.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 1 : 1 Кёлн Кёлн

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн олган жароҳати юзасидан фикр билдирди. У юзага келган вазиятдан ҳафсаласи пир бўлганини, бироқ буни ўзини янада чиниқтириш ва ривожлантириш имконияти деб билишини таъкидлади.

«Ҳаётнинг яхши ва ёмон кунлари бўлади! Албатта, бундай жароҳат олганимдан жуда ҳафсалам пир бўлди. Аммо ҳар доимгидек, буни 2027 йилга кириб борар эканмиз, матонат ва ўсишни намойиш этиш имконияти сифатида қабул қиламан.

Мен мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига тетик ва тайёр ҳолатда қайтаман!», — деб ёзди Кейн. Унинг сўзларини Фабрицио Романо келтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчининг жиддий жароҳат олгани ва 2026 йилнинг қлган қисмида майдонга туша олмаслиги маълум қилинган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар