«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Англиялик футболчи 2027 йилга қадар майдонга қайта олмайди.
Кейн Германия Бундеслигаси доирасида «Кёлн»га қарши ўтказилган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олди.
Ўйиндан кейин мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани ҳужумчи бир неча ой давомида жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.
«Бавария» спорт директори Макс Эберл футболчининг жароҳати ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Кейннинг оёқ болдир қисмидаги катта ва кичик болдир суякларини бирлаштириб турувчи синдесмоз пайлари узилган.
Sky Sport Deutschland нашрининг хабар беришича, англиялик ҳужумчининг тикланиши тахминан 3 ой давом этади. Шу сабабли у 2026 йилнинг қолган қисмида майдонга тушмайди ва фақат 2027 йилда сафга қайтиши кутилмоқда.
Кейннинг жароҳати «Бавария» учун жиддий йўқотиш ҳисобланади. Чунки у жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб, ҳужум чизиғида асосий вазифани бажариб келмоқда.
Эндиликда мюнхенликлар олдиндаги учрашувларни ўзларининг етакчи ҳужумчисисиз ўтказишларига тўғри келади. Унинг майдонга қайтиш муддати тикланиш жараёни қандай кечишига боғлиқ.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади