Мюнхеннинг «Бавария» клуби айрим футболчилари раҳбарият билан муносабатлари мураккаблашган жамоа яримҳимоячиси Жамол Мусиалани қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Маълум қилинишича, клуб раҳбариятининг Мусиала олган навбатдаги жароҳатга муносабати жамоа аъзолари орасида тобора кўпроқ норозилик уйғотмоқда.
Таъкидланишича, мюнхенликлар раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари айрим футбол агентларининг ҳам ҳафсаласини пир қилган. Энди улар ўз мижозларига Германия гранди сафига ўтиш вариантини кўриб чиқишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Германия чемпионатининг ортда қолган 10-туридан сўнг «Бавария» 22 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Венсан Компани шогирдлари бугун, 28 ноябр куни Бундеслиганинг 11-тури доирасида сафарда «Ҳамбург»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.
Аввалроқ «Бавария» фахрий президенти Мусиаланинг аввалги спорт формасига қайтишига шубҳа билдирганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади