Бугун
47
Ўзбек

Кубарси Англия миллий жамоасидаги икки севимли футболчисини айтди

Футбол
15 ноябр, 08:00
«Барселона» ҳимоячиси Ҳарри Кейн ва Энтони Гордонни алоҳида эътироф этди.
Кубарси Англия миллий жамоасидаги икки севимли футболчисини айтди
Foto: Getty Images
15.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Испания Испания 2 : 3 Англия Англия

Испания миллий жамоаси ва «Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарси Англиянинг ўзи ёқтирган икки футболчисини маълум қилди. Тhe Athletic нашрига берган интервюсида у Ҳарри Кейн ва Энтони Гордон номларини тилга олди.

«Мен Кейнга қарши икки марта ўйнаганман. Унга қарши курашиш жуда қийин. Ҳарри жуда ақлли футболчи, буни ҳамма билади. У Англиядан менинг энг севимли футболчим. Яна Энтони Гордонни ҳам айтган бўлардим», — дея Кубарсининг сўзларини келтиради Тhe Athletic.

Маълумот учун, Испания ва Англия миллий жамоалари 15 ноябр куни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув Мадриднинг «Атлетико» клуби стадионида Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Англия Англия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар