«Кристал Пэлас»нинг собиқ вингери Вилфрид Заҳа Лондон клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.
Манбага кўра, ивуарлик 34 ёшли ҳужумчининг жамоага қайтиш эҳтимоли Пер Сажнинг бош мураббийлик лавозимидан кетганидан сўнг ошган. У билан клуб ўртасида келишмовчилик юзага келгани сабабли шартнома имзолаш имкони бўлмаган. Бунга қадар Заҳа клуб бахасида машғулот ўтказиб келган.
Таъкидланишича, Томас Франкнинг «бургутлар» бош мураббийи этиб тайинланиши эркин агент мақомида бўлган футболчи билан шартнома имзолаш имконияти пайдо бўлган. Клуб ҳам собиқ ўйинчиси билан қисқа муддатли битим имзолашга қарши эмас.
Маълумот учун, Вилфрид 2015 йилдан 2023 йилгача Лондон клуби шарафини ҳимоя қилган. У жамоа сафида 458 та учрашувда майдонга тушиб, 90 та гол урган ва 54 та голли узатмани амалга оширган.