«Кристал Пэлас» клуби бош мураббийлик лавозимига номзодлардан бири сифатида Эдди Ҳауни кўриб чиққан. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбана кўра, англиялик 48 ёшли мутахассис Лондон клубининг таклифини рад этган.
Аввалроқ «Кристал Пэлас» раҳбарияти жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли Пер Сажни истеъфога чиқарганди.
Эслатиб ўтамиз, Эдди Ҳау 2026 йилнинг ёзида «Нюкасл»ни тарк этган эди. Ушбу клубни бошқарган даврида жамоа Англия Лига кубогини қўлга киритди ва икки марта Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлди.
Шунингдек, «бургутлар»нинг янги бош мураббийи бўлиш учун асосий номзодлардан бири Томас Франк ҳисобланади. Лондонликлар ушбу мутахассис билан тайинлов бўйича илғор музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, «Кристал Пэлас» Англия Премер-лигасининг 10-туридан кейин 7 очко жамғарган. Айни пайтда турнир жадвалида 20-ўринни эгаллаб, охирги поғонада бормоқда.